18 февралдан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБнинг иккита рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунасига алмаштириш фаолияти йўлга қўйилган эди.
Кўпчилик ҳайдовчилар 31 мартгача ҳамма гувоҳномани алмаштириши керак деб ўйламоқда ва натижада катта навбатлар ҳосил бўляпти.
Шуни эслатиб ўтамизки, муддатлар қуйидагича:
2010 йилгача берилганлари — 2022 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари — 2022 йил 31 декабргача.