Тошкент шаҳрининг икки туманида вақтинча сув таъминоти тўхтатилади

Юнусобод туманидаги Бўз-сув сув олиш иншооти ҳудудида Д-1000 тармокда юзага келган носозлик туфайли ушбу тармоқ ўчирилди.

Бу ҳақда Сувтаъминот ахборот хизмати маълум қилди.

Шу муносабат билан сувсиз қолган ҳудудлар рўйхати:

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида:
Фирдавсий, Шивли, Мингўрик, Янги тарнов, Отчопар, Шаҳристон, Халкобод, Эзгулик, Инжобод, Отчопар 1, Отчопар 2, Хиёбонтепа, Ифтихор, Янги Ариқ, Турк Қўрғон, Уста Ширин, Марказ-4 мавзеси, 7-сонли шаҳар касалхонаси, Оққўрғон МФЙ.

Сувсиз қолган ҳудудлар сув ташувчи техника орқали сув билан таъминланади, дейилади хабарда.