Педагоглар ҳар қандай мамлакат равнақи учун муҳим шахслардан ҳисобланади. Ўқитувчиларнинг меҳнатини қадрлаган миллат эса асло ҳор бўлмайди.
Қуйидаги 10 та давлат 15 йиллик тажрибаси бор ўқитувчиларга энг юқори маош тўловчи давлатлар ҳисобланади. Дунё стандарти бўйича маошлар йиллик қийматда кўрсатилган.
Швейцария — 110 000 доллар;
Люксембург — 100 000 доллар;
Канада — 74 000 доллар;
Германия — 70 000 доллар;
Нидерландия — 67 000 доллар;
Австралия — 70 000 доллар;
АҚШ — 60 000 доллар;
Ирландия — 53 000 доллар;
Дания — 52 500 доллар;
Австрияда эса бу кўрсаткич 50 000 долларни ташкил этади.