Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси вақтинча Лвов шаҳрида жойлашди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили бу ҳақда ахборот берди.
Элчихона дипломатлари томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган.