Наврўз байрами муносабати билан ички саёҳатга катта чегирмалар эълон қилинди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 19-20-21-22-23 март кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб қуйидаги чегирмалар жорий қилинди.

  1. «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан Республика аҳолиси учун ички республикалараро қатновларга барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма жорий қилинди. (2022 йил 03 март 6.2.2-2021-1.14-сонли хат):
  2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан республиканинг барча ички қатновларига учун:
  • нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун – 50 фоиз;
  • олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ ва ДБХ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15 фоиз;
  • оилаларга (икки ва ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эр ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) учун – 15 фоиз;
  • коллектив (ҳамкасбларга) гуруҳдагилар учун – 15 фоиз;
  • «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчилар учун — 10 фоиз чегирмалар жорий қилинди (2022 йил 10 март 01/22-сонли хат).
  1. «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган зиёратгоҳларига катталар учун 20 фоиз ҳамда ёшлар учун 50 фоиз чегирмалар жорий қилинди. (2022 йил 4 мартдаги 111-сонли хат);

Шу билан бирга, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар ҳамда режалаштирилган тадбирлар, иИчки туризм йўналишида фаолият олиб борувчи туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари рўйхати иловага мувофиқ юборилмоқда.