Мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистон биатлон федерацияси раиси лавозимига сайланди

Яқиндагина давлат рўйхатидан ўтган Ўзбекистон биатлон федерациясига раис ва раис ўринбосари тайинланди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгашида янги федерациянинг навбатдан ташқари II конференсияси бўлиб ўтди.

Унга кўра, Мудофаа вазирининг ўринбосари Қодиржон Турсунов федерацияси раиси, «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Абдусаматов раис ўринбосари лавозимига муносиб деб топилди.