Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди.
Наманган вилоятида ўтказилган навбатдан ташқари сессияда вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари, гуруҳ ва котибият мудирлари, сектор раҳбарлари, туман фаоллари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Сессияда Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзга чиқди. Маълумки, туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси этиб тайинлангани муносабати билан вазифасидан озод қилинди.
Вилоят раҳбари туманга янги раҳбар этиб, ҳозиргача Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган Мансуров Ахрор Аҳмадалиевичнинг номзодини таклиф этди.
Депутатлар таклифни қўллаб-қувватладилар. Унга кўра, Мансуров Ахрор Аҳмадалиевич Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.