Ҳозирда янги очилган 10 та Президент мактабида аккредитациядан ўтиш жараёнлари бўлиб ўтмоқда — Агентлик

Бугун, 18-март куни Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан ОАВ ходимлари иштирокида “Халқаро ташкилотларга аъзолик: мезонлар, талаблар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

CIC Халқаро мактаблар кенгаши тажрибасида гуруҳ сифатида 14 та мактабни кенгаш аъзоси қилиш ва аккредитацияни қўлга киритиш бўйича “мурожаат бўлмаган. Бунақаси илк маротаба бўлмоқда.

Халқаро мактаблар кенгашига аъзолик учун барча ҳужжатлар муваффақиятли топширилган, ҳамда ташкилот томонидан Президент мактаблари “супер гуруҳ” га киритилган. Бу дегани, Президент мактабларининг халқаро мактаблар кенгашига аъзо бўлиши 3 йилда эмас, 2 йилда кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, ўқитувчиларни касбий ривожлантиришга қаратилган ПДҚ дастури ҳамда 10 та Президент мактабининг Cамбридге Ассессмент Интернатионал Эдуcатион ташкилоти аккредитациясидан ўтиш жараёнлари ҳақида сўз юритилди.