20 март куни мамлакатимизнинг баъзи жойларида бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.  


Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда  бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ; Устюртда кечаси  5-10 даража совуқ, кундузи  2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда  туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси  2 даража совуқ, 3 даража илиқ,  кундузи  7-12 даража илиқ; чўл ҳудудларининг  айрим жойларида кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.  

Тошкент,  Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ,  кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи  10-15 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.  
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ,  кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.