Психолог ички хотиржамликни сақлашнинг самарали усулларини санаб ўтди

Психолог Юлия Хадарцева беқарорлик шароитида қандай қилиб ижобий муносабат ва хотиржамликни сақлаш кераклигини айтди. Бу ҳақда МИР24 маълум қилмоқда.

“Медитация, тўғри, ўлчовли нафас олиш, соғлом овқатланиш билан шуғулланинг, ўзингизни меҳрибон, ижобий одамлар билан ўраб олинг ва ҳар қандай шаклдаги салбий маълумотларни ўзингизга қабул қилишни чеклаб қўйинг”, — деб маслаҳат беради эксперт.

Хадарцеванинг сўзларига кўра, агар янгиликлар ва теледастурлар ҳиссий ҳолатни кучайтирса, уларни томоша қилишни тўхтатган маъқул.

Мутахассис ҳаётнинг ижобий томонларига эътибор қаратишни тавсия қилади – яхши филм томоша қилиш, яқинларингиз билан вақт ўтказиш ёки севимли машғулотингиз билан шуғулланиш.