Ижтимоий тармоқларда «Чўпонларни мафия босди» номли видеохабар тарқалган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, 12.03.2022 йилда Қумқўрғон туманида чўпонлар ўртасидаги яйлов ер низоси сабабли содир бўлган ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, 22.03.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят ишининг тергови туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.