Мусулмонлар идораси Рамазон умраси нархлари ошишини маълум қилди.
Айтиб ўтилишича, ҳозирда Умра сафари учун тўлов 17 790 000 сўм бир марталик тўлов асосида зиёратни амалга ошириб келмоқда, бироқ Рамазон ойида зиёрат нархлари ошади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси расмий вакили маълум қилиб ўтган.
“Ижтимоий тармоқларда норасмий хабарлар тарқалган, гўёки Умра сафари нархлари ўзгармасдан қолади, дея айтиб ўтилган. Йўқ, Рамазон ойида нархлар ошади. Буни Мусулмонлар идораси бевотида амалга оширмаяпти”, дея таъкидлаган расмий вакил.
5 март куни Саудия Арабистони барча мамлакатларга очилганидаёқ нархлар кўтарилган эди, биз эса музокаралар натижасида кўп миқдорда нархни ошмаслигига эришдик. Эндиги ўзгариш меҳмонхоналарда икки киши эмас, балки тўрт киши бўлиб туришларига тўғри келади, дея қўшимча қилади идора вакири.