Президентнинг «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра:
➖ 2022 йил 1 майга қадар «Universal Mobile Systems» МЧЖни баҳолаш ва сотиш жараёнига халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция банки ёки бошқа ихтисослашган компанияни жалб этган ҳолда, 2023 йил 1 апрелга қадар уни хусусийлаштириш чоралари кўрилади;
➖ икки ҳафта муддатда «Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги дон корхоналарини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда, оммавий савдолар орқали сотиш бўйича «Йўл харитаси» Давлат тендер комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади. Бунда, 25 та дон корхонасини 2022 йил 1 июлга қадар, қолганлари эса жорий йилнинг якунига қадар босқичма-босқич савдога чиқарилади;
➖ 2022 йил 1 апрелдан бошлаб «Ўзагросервис» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг кўчмас мулк объектлари, зарур ҳолларда, уларни алоҳида лотларга бўлган ҳолда, электрон онлайн-аукцион савдоларига баҳоланган қийматда чиқарилади;
➖ 2022 йил 1 октябрга қадар «Қишлоқ қурилиш банк» АТБнинг акциялари оммавий жойлаштирилиши (IPO) таъминланади;
➖ 2022 йил якунига қадар Халқаро молия корпорацияси, ЕТТБ ҳамда ОТБни жалб қилган ҳолда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асакабанк» АТБнинг давлат улушлари савдога чиқарилади;
➖ 2023 йил 1 июлга қадар АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ, АТ «Алоқабанк», «Агро банк» АТБ, «Ўзмиллийбанк» АЖларнинг акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO) таъминланади.