Ёнғоқ саратон хавфини 40% гача камайтиради

Ёнғоқ юрак-қон томир тизими, мия ишидаги муаммоларни олдини олади, шунингдек, танани саратон ривожланиш хавфидан ҳимоя қилади.

Тажриба давомида бир гуруҳ олимлар 7,2 мингдан ортиқ одамнинг овқатланиш одатларини синчковлик билан ўрганишди. Тажриба деярли 5 йил давом этди. Кўнгиллиларнинг овқатланиш одатлари таҳлили шуни кўрсатдики, ёнғоқни мунтазам истеъмол қиладиганлар ўртасида эрта ўлим хавфи сезиларли даражада камайган.

Ёнғоқни умуман истеъмол қилмаганлар билан солиштирганда, уларнинг ўлим хавфи 39% га кам бўлган.