“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ барча навигация ва йўл белгилари ўзбек тилига ўтказилаётганини маълум қилди.
«Юртимизда қатнаётган йўловчи поездларининг вагонларида турли навигация ва кўрсатма белгилари аксарият холларда хорижий тилларда акс этилаётгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга асос бўлмоқда.
Шу ўринда, бефарқ бўлмаган фуқароларимизга миннатдорчилик билдириб, бу борада “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти томонидан мазкур йўналишда ишлар олиб борилаётганини ҳам қайд этиш лозим.
Жумладан, қуйидаги расмларда акс этган турли хил навигация ва кўрсатма белгилари вагонларда ўзбек – давлат тилида чоп этилиб босқичма-босқич ўрнатилмоқда. Йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида мазкур йўналишдаги чора-тадбирларни амалга ошириш ва белгиларни давлат тилида барча вагонларда ўрнатилиши кўзда тутилган», дейилади хабарда