Спортдан сиёсатни афзал кўрган машҳурлар

Фаолияти давомида бир қанча ютуқларга эришган моҳир спортчилар кунлар келиб севимли машғулотини ўзгартиради. Улар нафақат спортда балки сиёсатда ҳам анчагина муваффақиятли юришларни амалга оширадилар. Бунда, уларга қозонилган шуҳрати ва машҳурлиги ёрдам беради. Ҳозир, спортдаги карерасини тугатиб, сиёсатшуносга айланган 5 та машҳур инсон ҳақидаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

5.Ромарио

1979-2009- йилларда профессионал футбол билан шуғулланган бразилиялик чарм тўп устаси фаолиятини анча кеч якунлади ва шу заҳоти сиёсат йўлидан кетди. 2010-йилда Бразилия Социалистик партиясидан номзод сифатида Миллий Конгресс қуйи палатасига сенатор бўлиб сайланган. Футболчи ҳозирга қадар ушбу лавозимда фаолият юритмоқда.

4.Жорж Веа

Дунёнинг энг кучли футболчиси дея тан олинган Веа «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона Африкалик футболчи ҳисобланади. Веа 2005-йилда илк бор президентлик сайловларида ўз номзоди билан қатнашди. Биринчи босқичда 28% овоз тўплаб ғалаба қозонди, бироқ иккинчи босқичда омад бўлажак президентдан юз ўгирди. Саводсизлиги туфайли муаммоларга дуч келган Жорж Маямида таҳсил олди. Шундан сўнг Веа 2017-йилда президентлик сайловларида ғалаба қозонди.

3.Виталий Кличко

Машҳур Украиналик боксчи Кличко сиёсатдаги юришини спортчилик пайтидаёқ бошлаб юборган. У 2008-йилдан бошлаб ўз номзоди билан Киев шаҳар кенгаши сайловларида қатнашишни бошлади. 2014-йилга қадар президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суриш учун ҳаракат қилди. Бироқ боксчи якунда амалдаги президент Пётр Порошенкони қўллаб қувватлади. Шундан сўнг Киев мери лавозимини эгаллади.

2.Арнолд Шварценнеггер

Америкалик бодибилдер фақатгина спортда эмас, сиёсат ва кинода ҳам омади келган машҳурлардан бири ҳисобланади. У 8 йил Калифорния штатида губернаторлик қилди. Уни кўпчилик ёмон кўрарди, шунга қарамасдан Арнолд бир қанча ислоҳотларни амалга оширган. Хусусан Канададан арзон дори-дармонлар олиб келиш ва энг кам соатлик иш ҳақини кўпайтиришга эришди.

1.Менни Пакяо

Профессионал боксчи Пакяонинг Филиппин президенти бўлиши ҳақидаги янгиликлар ҳалигача тарқагани йўқ. Менни Филиппинда янги партияга асос солган. 2016-йилдан бери сенаторлик вазифасини ўтаб келмоқда. Олдинги машғулотини тез-тез соғиниб турадиган бу спортчи ҳалигача ринглардан тушгани йўқ.

Рўзматов Йўлдашбой тайёрлади.