Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Белгияда янги вирус ўчоғи аниқланди

31.03.2022 15:15

50

Маҳаллий ҳокимият қаттиқ хавфсизлик чораларини кўрмоқда.

Белгиянинг Фландрия провинсиясида юқори даражадаги парранда гриппи аниқланди. Бу ҳақда Белгия федерал озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги маълум қилди.

Ушбу вирус Мелбеке қишлоғида жойлашган паррандачилик фермасида аниқланган. Вирус тарқалишининг олдини олиш учун фермадаги барча паррандалар эвтанизация қилинди.

Айни пайтда эпидемия ўчоғи атрофидаги ҳудудда 3 километрлик ҳимоя зонаси ҳамда 10 километр радиусда кузатиш зонаси ташкил этилди. Маҳаллий ҳокимият қаттиқ хавфсизлик чораларини кўрмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган