1-апрелдан бошлаб нималар ўзгариши кутилмоқда?
-Кекса ёшдагилар бепул дори-дармон билан таъминланади,
-UzAuto Motors автомобили фақат харид қилиш бўйича шартнома тузган шахс номига расмийлаштирилади,
-Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини суратга олиб юборганларга пул тўланади,
-Аёлларга тадбиркорлик учун бериладиган судсидия миқдори оширилади,
-Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилади,
-Айрим боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади,
-Тошкентда ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади,
-Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари боғча пулини тўлашдан озод қилинади,
-Хусусий боғча ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналар даромад солиғидан озод қилинади,
-Айрим шахсларнинг акциядан олган дивидентлари даромад солиғидан озод қилинади,
-Айрим тадбиркорлар учун ижтимоий ҳамда айланма солиқлари ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади,
-Молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар мукофотланади.