Тошкентдаги «Ғалаба боғи» ёпилади

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги «Ғалаба боғи» ҳамда «Шон-шараф» давлат музейи тамирлаш ишлари туфайли 6 апрелдан 30 апрелга қадар ёпиб қўйилади. Шу муносабат билан боғга ташриф буюрувчилар учун кириш вақтинчалик тўхтатилган.

Маълумот учун, ушбу боғ 2020 йил 9 май куни расмий равишда очилган эди.