Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Ҳуқуқий саводхонлик” танловини эълон қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси расмий саҳифасида маълум қилинди.
Танлов жорий йилнинг 9 апрелидан 9 майгача онлайн тарзда бўлиб ўтади. Иштирокчиларга ҳар куни 9 тадан тест саволлари бериб борилади.
Танлов 3 босқичда ўтказилиб, ҳар бир босқич 9 кун давом этади. Сўнгги босқичда юқори натижаларни кўрсатган иштирокчилар ғолиб деб топилади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин – Ноутбук ва I-даражали диплом;
2-ўрин – Планшет ва II-даражали диплом;
3-ўрин – Смартфон ва III-даражали диплом.
Энг кўп реферал тўплаган 9 нафар иштирокчи 3-босқичда тўплаган баллидан қатъий назар, диплом ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритади.
Танловда юқори балл тўплаган 200 нафар қатнашчи электрон сертификат ва китоблар жамланмаси билан тақдирланади.