Ўзбекистон ҳудудларида 9 апрель, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилинди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14–16 даража, кундузи 27–29 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Бухоро вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.
Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, чўл ҳудудларда 17–22 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, Жиззах вилоятида 17–22 метр/секундгача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 17–22 даража бўлади.