Баҳор фаслида қандай касалликлар авж олади?

Ошқозон кислоталилигининг камайиши, шиллиқ қаватнинг янгиланиши учун зарур С ва Б витаминлар етишмаслиги ҳазм аъзолари касалликларини қўзғатади.

Ўсимликлар чанги, атмосферадаги ўзгаришлар аллергик касалликларнинг хуруж қилиш эҳтимолини оширади.

Совуқ мавсум тугаши билан терининг ёғ безлари фаолияти ўзгаради, натижада ҳуснбузарлар ортиши, экзема, псориаз, витилиго касалликларининг авж олиши кузатилади.

Кўпчилик аёлларда баҳор мавсумида енгил кийимлар кийишга ўтиши билан цистит (сийдик пуфаги яллиғланиши) касаллиги юзага келиши хавфи ортади!