Ўзгидромет 11-12 апрел кунлари жанубидан кириб келаётган циклон оқибатида, республиканинг кўплаб ҳудудларида кучли шамоллар, чақмоқ-момақалдироқ хусусиятга ёғинлар ҳамда айрим ҳудудларда чанг тўзонлар кўтарилиши ҳақида прогноз хабар ишлаб чиқди.
Хусусан, мутахасислар 11 апрел куни Жиззах ва Сурхондарё вилояти айрим ҳудудларида шамол тезлиги кучайганда 23-28 м/с кучга эга кучли шамоллар бўлишидан огоҳлантиришмоқда.
Ой бошидаги қуруқ ва иссиқ ҳаво ортидан, жанубий циклон ҳам минтақадан мавсумга хос бўлмаган ноодатийроқ об-ҳаво ҳодисалари билан ўтиши маълум бўлмоқда. 11 апрел шимолий ҳудудлар, 12 апрел Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятида кутилаётган ёғинлар чақмоқ момақалдироқли хусусиятли бўлиб, қисқа муддатли жала ёғинлар ёғишига олиб келади.
13-14 апрелдан республикада яна барқарор, ёғингарчиликсиз ҳаво оқими ҳукмрон бўлади. Ҳарорат яна кўтарилади.