«Ўзгидромет» 11 апрель куни республика бўйлаб қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 26–28 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши, Жиззах вилоятида баъзи жойларда чанг тўзонлар билан 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 24–29 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда чанг тўзонлар билан 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 27–32 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.