Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн. кишини ташкил этмоқда.
Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 % га ошган.
Мамлакатимиз аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган.
2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.