Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хен Алексей Федорович Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Рақамли ривожланиш департаменти” масъулияти чекланган жамияти директорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Маълумот учун, Алексей Хен 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган.