Франция ҳукумати россиялик олигарх Роман Абрамовичга тегишли 120 миллион долларлик саройни мусодара қилди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Ривиера соҳилида жойлашган тарихий сарой аввалроқ қирол Эдвард VIII’нинг ажрашган аёл Уоллис Симпсонга уйланиши ортидан Британия тахтидан воз кечганидан кейин ижарага олинган. Мулк Абрамовичга тегишли бутун мамлакат бўйлаб 12 та француз резиденциясидан бири бўлиб, уларнинг барчаси сўнгги бир неча ҳафта ичида мусодара қилинган.
Франция ҳукумати, шунингдек, россиялик олигархларнинг суперяхта ва вертолётларни ҳам тортиб олган. Ҳозирда ҳибсга олинган активларнинг умумий қиймати 27 миллиард доллардан ошади.