Қашқадарё прокуратураси Қарши шаҳрининг амалдаги ҳокими Нормўмин Холбоев ва собиқ ҳоким Жамшид Фозилов даврида бозор баҳоси 156 миллирд сўм бўлган ер ноқонуний бериб юборилганини маълум қилганди.
Вилоят прокуратурасининг мазкур хабари ижтимоий тармоқларда шаҳарнинг амалдаги ҳокими Нормўмин Холбоев ҳамда собиқ ҳоким Жамшид Фозиловнинг қамоққа олингани ҳақидаги хабарларни келтириб чиқарди. Шундан сўнг прокуратура мазкур хабарга раддия берди.
«Мазкур жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган», — дейилади вилоят прокуратураси раддиясида.