Покистон Афғонистонга авиазарба бермоқда

Покистон самолётлари Афғонистоннинг Хост, Кунар ва Пактика вилоятларини бомбардимон қилмоқда. Бу ҳақда «Aamaj News» хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳужумлари 15 апрель куни шимолий Вазиристон чегарасида 7 покистонлик аскарнинг ўлдирилиши билан боғлиқ. Тахминларга кўра, чегарачилар Афғонистон толиблари «ортига яширинган» «Теҳрик-и Толибон Покистон» аъзолари томонидан амалга оширилган.

Ҳолат юзасидан «Толибон» чегарага қўшимча кучларни жойлаштирмоқда. Хост вилоятидаги «Толибон» полицияси қишлоқларга авиазарбалар берилганини тасдиқлаган. Айрим манбалар ҳужум оқибатида 20 га яқин одам ҳалок бўлганини айтмоқда.