2022 йилнинг март ойида ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари февраль ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 13,3 % га ошганлиги маьлум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари йил бошидан буён ўртача 13,9 % га қимматлашган.
Ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни бир йилда ўртача 15,2 % га қимматлашгани кузатилган.
Аввалроқ, Алламжонов бир пайтлар бошқарган ва ҳайдовчиларни пул эвазига ўқитиб сертификат берган ташкилот (Автотест) энди ягона ҳайдовчиликка ўқитиш марказига айлантирилгани ҳақида сўз юритган эдик.
Бу эса ягона монопол ҳайдовчиларни “права”га ўқитади, қўлига ҳайдовчилик гувоҳномаси беради, ҳамда топган фойдаси тўлиқ ўзига қолади деган хулосани англатарди.