Аввалроқ йўқолиб қолгани ва 15 суткага қамалгани айтилган сиёсатчи камолиддин Роббимов ҳақида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсов жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро К.Р. (Камолиддин Раббимов) хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармагани ҳақида маълум қилганди.
Ҳолат юзасидан фуқаро К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194 ва 195-моддалари билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.
Маълум қилинишича, Камолиддин Раббимов суди якунланган ва жарима жазоси белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, Камолиддин Роббимов 17 апрель куни соат 15:00да уйдан чиқиб кетиб, қайти келмаган.
Кейинроқ журналист Илёс Сафаров ўзининг фейсбукдаги саҳифасида «Ҳозиргина Камолиддин ака билан боғланишга муваффақ бўлдим. Телефондаги суҳбатимиз қисқа, 5-6 сония давом этди. Камолиддин акани айтган гапи шундай бўлди: «Панелни»даман, 15 сутка»
Демак айни пайтда Камолиддин Раббимов халқ тилида «панелни» деб аталувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасида қолмоқда», дея маълум қилди.