Ипак қурти боқиш мавсумида 89 минг иш ўрни яратилади

Наманган вилоятининг барча туманларида ипак қурти уруғларининг 95 фоиз қисми аҳолига тарқатиб берилди. Ипак қурти боқиш мавсумини қизғин ташкил этиш ишлари жадаллик билан кетмоқда. Вилоятда жорий мавсумда 89 минг иш ўрни яратилиб, ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланиши, уларга даромад манбаи яратиш ишлари режалартирилган.

Наманган вилояти “Агро-пилла” МЧЖ раҳбари Лобар Явминова бошчилигида 100 кишидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, хонадонларда парваришланаётган ипак қурти уруғлари назоратини олиб бормоқда.

Шунингдек, бугун Янгиқўрғон, Чортоқ, Чўст туманларида ипак қурти уруғларини тарқатиш, вилоятнинг барча туманлари кесимида ипак қурти учун сўкичаклар тайёрлаш, ипак қуртларини сийраклатиш ишлари амалга оширилади. 400 кишидан ибрат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.