Навоий вилоятининг барча ҳудудларида жонланиб чиққан ипак қурти уруғларини тарқатиш ишлари авж паллада. Ҳар бир касаначи ва ипак қурти боқувчиларига аванс пуллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари олдиндан берилиб, ипак қурти парваришлаш учун топширилмоқда.
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида Уюшма бошқарма бошлиғи Икром Сайфуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ инкубаторияларда жонлантирилган ипак қурти уруғларининг ривожланиши ҳамда аванс маблағларини тарқатиш ишларини назорат қилди.
Қизилтепа туманида истиқомат қилувчи касаначилар ва ипак қурти боқувчи хонадон аъзоларига ун ва ёғ маҳсулотлари тарқатилди.
Маълумот учун: жорий йилда вилоятда 17 878 қути ипак қурти парваришланиб, 1 019 тонна пилла хомашёсини етиштириш ҳамда 2216 нафар доимий, 53 315 нафар мавсумий жами 55 531 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.