Forbes журнали 2022 йилдаги дунёнинг энг бой кишилари рўйхатини эълон қилди.
Шунга асосан, биринчи поғонани Тesla ва SpaсeX асосчиси Илон Маск 219 миллиард доллар билан банд этган. ( 68 миллиардга ошган)
Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 171 миллиард доллар билан баҳоланган. Бироқ бу кўрсаткич 6 миллардга камайиши ҳисобида иккинчи ўринга тушиб кетган.
Лоуис Вуиттон Моëт Ҳеннессй президенти Бернард Арно 158 миллиард доллар билан учинчи ўринни сақлаб қолди. Маълумот учун, унинг бойлиги 8 миллиардга ошган.
АҚШ доллар билан ҳисоблаганда кучли ўнталик қуйидагича:
1. Илон Маск, (Тeslaа, АҚШ) — 219 млрд;
2. Жефф Безос, (Аmazon, АҚШ) — 171 млрд;
3. Бернард Арно, (LVMH, Франсия) — 158 млрд;
4. Билл Гейтс, (Мicrosoft, АҚШ) — 129 млрд;
5. Уоррен Баффет, (Berkshire Hathaway, АҚШ) — 118 млрд;
6. Ларри Пейж, (Googlе, АҚШ) — 111 млрд;
7. Сергей Брин, (Google, АҚШ) — 107 млрд;
8. Ларри Эллисон, (Оraclе, АҚШ) — 106 млрд;
9. Стив Балмер, (Microsoft, АҚШ) — 91,4 млрд;
10. Мукеш Амбани ( Reliance Industries, Ҳиндистон) — 90,7 млрд.