Яна бир ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушгани айтилмоқда

Асака тумани ҳокимлигининг юридик хизмати раҳбари Х.Қ. бугун, 27 апрел куни туманда фаолият юритувчи фермер хўжалиги раҳбаридан минг доллар олаётганда ДХХ ва Бош прокуратура хузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақида Kun.uz’нинг Асака тумани ҳокимлигидаги манбаси хабар бермоқда.

Манба юрист фермердан нима мақсадда пул олганидан хабардор эмаслигини билдирган.