ҚҚС бўйича имтиёзлар йил охиригача узайтирилади

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасига кўра, ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя олиб кириш ҳамда реализация қилиш бўйича айланмаларни қўшимча қиймат солиғидан озод қилишга оид амалдаги имтиёзлар муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилади.

Бундан ташқари, гўшт (мол, қўй), тирик ҳайвонлар (мол, қўй) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка олиб кириш, уларни реализация қилиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилиш таклиф этилмоқда.

Сабаби, Украинадаги вазият туфайли бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари охирги 50 йилда кузатилмаган рекорд даражада ошиши кутилмоқда. Aйниқса, жаҳон бозордарида ўсимлик ёғи нархлари йил давомида камида 30 фоиз ўсиши прогноз қилинмоқда.

Айтиш жоизки, янги қонун Қонунчилик палатасининг ялпи йиғилишида депутатлар томонидан қабул қилингач, Сенатнинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш учун юборилади.