Тошкент шаҳри Миробод туманидаги боғчалардан бирида 30 нафарга яқин бола овқатдан заҳарланган. Бу ҳақда Xabar.uz манбаси хабар беряпти.
Ҳозирча Мактабгача таълим вазирлиги бу ҳақда маълумот берганича йўқ. Айтилишича, болаларнинг айримлари шифохонада, баъзилари уйида даволанмоқда.
Мактабгача таълимга шунча эътибор ва маблағ бериб турилганда ҳам мана шундай ҳолатларнинг кузатилиши одамларни ўйга толдиради. Расмийлардан изоҳ кутиб қоламиз.