Тошкент вилояти Бекобод тумани “Бекобод-темир йўл” халқаро ўтказиш пунктига “Хўжанд-Арыс” йўналишида Тожикистон Республикасидан кириб келган юк поезди ҳамда унинг таркибида бўлган вагонлар белгиланган тартибда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш жараёнида қурилиш молларини ташишга мўлжалланган вагонларнинг бирининг жуфт ғилдиракларини улаб турувчи таянч асосининг ғовагида қора рангли полителен пакет борлиги аниқланди.
Пакет холислар ва мутахассислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичидаги икки ўрамда 1 кг. 949 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.