Тошкентда болакай кўпқаватли уйнинг деразасидан тушиб кетди



Кўп қаватли уйнинг 11-қаватидан 1,5 яшар бола тушиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Воқеа Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, воқеа 1 май куни юз берган. 2020 йилнинг ноябрида туғилган ўғил бола онаси уй ишлари билан банд бўлган вақтда қаровсиз қолиб кетган.

Бола очиқ қолган, ҳимоя тўсиғи бўлмаган уй ойнаси олдидаги диван устида ўйнаб турганида шу жойдан пастга тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган.