Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган “Сўз эркинлиги индекси”нинг 2022 йилги рейтингида 24 ўринга юқорилади. 2022 йил учун рейтинг ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Рейтингнинг дастлабки ўринларини Норвегия, Дания ва Швеция забт этган. Шимолий Корея, Эритрея, Эрон, Туркманистон, Мьянма ва Хитой каби мамлакатлар ушбу руйхатда энг охирги ўринга тушиб қолган.
Ўзбекистон Сўз эркинлиги индексда 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилган. Россия ва Хитой сингари йирик мамлакатларни ортда қолдирган.
Россия матбуот эркинлиги рейтингида 155-ўринга тушиб кетган.
Бундан ташқари, ҳисоботда Россия босқинининг биринчи ойида камида беш нафар журналист ва ОАВ ходимлари ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида таъкидланган. Ҳисобот муаллифларига кўра, босиб олинган ҳудудларда Россия армияси «ахборот манбаларини мақсадли нишонга олган ва маҳаллий ОАВни ҳамкорликка мажбурлашга уринган».