“Қамчиқ” довони автомобиль ҳаракатлари учун қайта очилди

Куни кеча кучли ёғингарчилик оқибатида Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 206 километрида сел оқимлари кузатилгани боис йўлнинг бир томонида йиғилиб қолган сел қолдиқларини тозалаш мақсадида “Қамчиқ” довони вақтинча ёпилган эди.

Бугун ФВВ “Қамчиқ” довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилганини маьлум қилди.

Таькидлашича, Фақулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида тегишли ташкилотларнинг ходимлари томонидан олиб борилган зарурий тадбирлар натижасида “Қамчиқ” довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилган.