“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг маълум қилишича, Фағона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилганлиги боис, поездлар ҳаракат хавфсизлигини ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади.
Таъкидланишича, йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз миқдорда қайтариб берилади.
Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жалвалига ҳам ўзгартириш киритилиши қўшимча қилинган хабарда.