Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича 4-май куни ҳаракатланиб келаётган енгил машина автоҳалокатга учраган ва натижада машина ичида бўлган талаба ҳалок бўлган.
Қўшимча маълумотларга кўра, марҳум ТАТУнинг 811-18 гуруҳда таҳсил олувчи Холдоров Аброр исмли талаба бўлиб, бу йил ўқишни битириши керак бўлган. Шунингдек, кузда тўйи белгиланган экан.