Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

​​Тафаккур вақти: Ғийбатчининг жазоси

05.05.2022 21:07

3

Бир киши Ҳасан Басрий (қ.с.) ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳаққингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди. — Қачон?— Бугун.— Қаерда?— Уйида.— Унинг уйида нима...

Бир киши Ҳасан Басрий (қ.с.) ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳаққингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.

— Қачон?
— Бугун.
— Қаерда?
— Уйида.
— Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
— Зиёфатга борувдим.
— Зиёфатда нима единг?

Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий (қ.с.):

— Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! — дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган