Ўзбекистонда сўнгги суткада неча кишида коронавирус аниқлангани маьлум қилинди

Кеча юртимизда яна 20 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маьлум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238736 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

• 3 нафари Тошкент вилоятида,

• 18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

• Тошкент вилоятида 2 нафар,

• Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236853 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.