Навоий вилоятининг 4 та туманига янги ҳокимлар тайинланди

Навоий вилоятида бир қанча шаҳар ва туманларга ҳоким тайинланди.

Рахманов Назирбек Зарафшон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар Н.Рахманов «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси директори лавозимида фаолият юритган.

Эгамқулов Муратхан Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Конимех тумани ҳокими бўлган.

Рўзиев Руслан Конимех тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўроқов Азамат Навбаҳор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар Навоий вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.