«Тошкент-Ҳожикент» йўналишидаги поездлар қатнови вақтинча бекор қилинди.
Қайд этилишича, 10 май куни соат 08:30 дан 11 май куни соат 06:30 га қадар «Тошкент МТУ» УК йўлсозлари томонидан «Тошкент-Ҳожикент» йўналишида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабли поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 10 май куни «Тошкент-Ҳожикент-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 6429, 6430, 6435, 6436, 6437, 6441 ҳамда 11 май куни ушбу йўналишда ҳаракатланадиган 6442, 6440-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.
Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган хабарда.