Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳокимининг қарори билан ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари ишдан кетган.
Хусусан, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Раҳмонберди Ибодуллаев лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, Шукурулло Атаниязов Тўрткўл тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан кетган.
Ҳозирча уларнинг ишдан олиниш сабаблари маълум эмас.