Жорий йилнинг 9 май куни 11:00да аёл ювиниш хонасида ўз фарзандини дунёга келтириб, сўнг чақалоқни ўлдирган. Бу ҳақида Бухоро вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, Қоракўл туманида яшаган 27 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан ажрашган. Бир нафар фарзанди бор.
Аёл 2021 йили ишлаш мақсадида Россияга бориб наманганлик И.К. билан танишиб, бирга яшаб ҳомиладор бўлган. У мамлакатга қайтгач, Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида яшовчи холасининг уйида ижарада яшаган.
9 май куни тўлғоқ тутиб, ювиниш хонасида чақалоғини дунёга келтирган ва ҳеч ким билмаслиги учун ўғил фазандини ўлдириб, ахлат чиқиндисига ташлаган.
Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.