2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 17,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,5 млрд. АҚШ долларига ёки 61,2 % га ошган.
• Ташқи савдо айланмаси – 17,2 млрд.
• Экспорт – 7,1 млрд.
— маҳсулотлар – 6,2 млрд.
— хизматлар – 837 млн.
• Импорт – 10,1 млрд.
— маҳсулотлар – 9,4 млрд.
— хизматлар – 727 млн.
• Салдо – -3 млрд долларни ташкил этган.